31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгаради

31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти ўзгаради

Пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

 

 

Унга кўра, 2023 йил 9 январдан юқоридаги расмда келтирилган таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

 

Эслатиб ўтамиз, қишки таътил тугаб, дарс жараёнларининг бошланиш санаси 9 январь, душанба кунига тўғри келади. 5 январдан эса талабалар турар жойи ўз ишини бошлайди.

23:53 / 2023-01-02
Success helper
Success warning